Италияда тошқинлар сабаб етти киши ҳалок бўлди

Шимолий Италияда ноқулай об-ҳаво давом этмоқда. Кун бўйи ёмғир ёғиши кузатилган. Бу кўчки ва сув тошқинларига сабаб бўлди. Сув сатҳи кўтарилди, дарёлар қирғоқларидан тошиб кетди ва бутун маҳаллаларни сув босди.
Виченца ҳудудида 65 ёшли ота ва 21 ёшли ўғил ҳалок бўлди. Улар кўнгилли бўлган ва фуқароларга ёрдам беришган, бироқ Ано дарёсидан ўтаётганда кўприк қулаб тушган ва эркаклар билан машинани оқим олиб кетган.
«Бу бутун минтақа учун фожиали йўқотиш. Улар ёрдам беришни хоҳлашди ва ўзлари қурбон бўлишди», деди Венето вилояти раҳбари Лука Зая.