Ватан ишқи

Кўксимда чўғдек ёнар ишқнинг оташи,
Масъулиятдир сукутим ва ҳар бир сўзим.
Эй Ватан, қарзимни қандай узаман?
Фидо бўлсин сенга бориму жоним!
Томиримда оқмоқда аждодлар қони,
Мақсадим – Ватан ишончин оқламоқ.
Қайнар кўксимда муҳаббат тафти,
Шарафдир сенга жон фидо айламоқ!
Жо этдинг тарихга сиймоларингни,
Жалолиддин, Бобур, Темурларингдай.
Курашай аҳд билан шижоат ила,
Руҳлари уфқ узра бизни қўллагай.
Тупроғинг муқаддас, ўзингсан улуғ,
Барҳаёт қилгаймиз сенинг шаънингни.
Қалбимдан таралгай ажиб ҳис-туйғу,
Посбониман муқаддас Ўзбекистоннинг!
Лейтенант Сардорбек Жўрабоев