Орландо аэропортида самолёт ёниб кетди

Бу ҳақда АҚШ фуқаро авиацияси маъмурияти (ФАА) маълумотларига таяниб, Fox35 минтақавий телеканали хабар берди.
ФАА хабарига кўра, Аирбус А330 душанба куни эрталаб Атлантага учишга тайёрланаётган эди, бортида 200 йўловчи, 10 стюардесса ва икки учувчи бор эди. Самолёт ҳаракатлана бошлаганида двигательлардан бирининг эгзоз трубкасидан аланга чиқаётгани кўринди.
Эълон қилинган видеода қутқарувчилар ёнғинни ўчиришга уринаётган вақтда йўловчилар фавқулодда слайдлар орқали самолётни тарк этаётганини кўриш мумкин.
Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.