Россиядаги қурол-яроғ омбори яқинида портлаш юз берди

«Владимир вилоятининг Киржач туманида портлаш содир бўлди», — дея хабар берди вилоят раҳбари Александр Авдеев.
Бир қатор Теlegram-каналларининг ёзишича, бу ҳудудда жойлашган Россия Мудофаа вазирлиги Бош ракета-артиллерия бошқармаси арсеналига ҳужум қилинган. Баъзи манбаларнинг хабар беришича, ҳужум дронлар ёрдамида амалга оширилган. Маҳаллий аҳоли бир неча портлаш овозларини эшитганликларини айтишган.
Москвадан Киржачга олиб борувчи йўл ёпилган. Хабарлларга кўра, яқин атрофдаги бир нечта аҳоли пунктларида эвакуация эълон қилинган.
ТАСС ахборот маълумотига кўра, Киржач тумани ҳудудида фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.