АҚШ суди Оқ уйдан “Америка Овози” ва “Озод Осиё” радиоси фаолиятини тиклашни талаб қилди

АҚШ суди Оқ уйдан “Америка Овози” ва “Озод Осиё” радиоси фаолиятини тиклашни талаб қилди

«Колумбия округи федерал округ суди Доналд Трамп маъмурияти олдига “Америка Овози”, “Озод Осиё” радиоси ва АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган Яқин Шарққа йўналтирилган эшиттириш корпорацияларини ёпишга уринишларни тўхтатиш талабини илгари сурди», дея хабар беради агентлик.

 

Судя Ройс Ламбертниг қарорига кўра, Қўшма Штатлар президенти маъмурияти ушбу оммавий ахборот воситаларида ишлаган барча ходимлар ва фрилансерларни лавозимига қайтариш учун “зарур бўлган барча чораларни кўриши” лозим. Шунингдек, янгиликлар ресурслари, радио ва телеешиттиришлар фаолияти тикланиши керак.

 

«Бу оммавий ахборот воситалари, жумладан “Озод Европа/Озодлик” радиосини молиялаштирадиган Конгресс ижро ҳокимиятига бу ташкилотларни бир томонлама ёпиш ёки улардан молиявий ёрдамни олиб қўйишга рухсат бермайди. Бундан ташқари, президент Доналд Трамп шахсан бундай фармойиш бермаган ва Конгрессдан ҳам буни сўрамаган», —дея қайд этди судя.

Дўстларингизга ҳам юборинг: