Ҳиндистон қуролли кучлари тўлиқ шай ҳолатга келтирилди

22 апрель куни Покистондан кириб келган қуролланган шахсларнинг ҳужуми ортидан Ҳиндистон ўз қуролли кучларини тўлиқ ҳарбий шай ҳолатга келтирди. Бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа доираларидаги манбалар хабар бермоқда.
Ҳозирда Ҳиндистон ва Покистон чегарасида юқори ҳарбий фаоллик кузатилмоқда. Хусусан, ҳар икки давлат ҳарбий-ҳаво кучларининг разведка самолётлари минтақада мунтазам парвозлар олиб бормоқда.
Шунингдек, сунъий йўлдош навигация тизимларини кенг кўламда бостиришга қаратилган ҳаракатлар бошланган. Бу эса вазиятнинг янада кескинлашганидан далолат бермоқда.
Террор ҳужуми тафсилотлари ҳозирча тўлиқ аниқланмаган. Деҳли бу борада қўшимча изоҳ бермаган.