Жиззахда халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтади

Жиззахда халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтади

23-24 апрель кунлари Зомин туманида 30 дан ортиқ давлатнинг 200 дан зиёд етакчи компания раҳбарлари иштирокида халқаро бизнес форум бўлиб ўтади.

Форум доирасида Жиззах вилоятининг инвестициявий, савдо-иқтисодий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу тадбир вилоятнинг хорижий ҳамкорлар билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, тадбиркорлар учун янги ҳамкорлик йўналишлари ва имкониятлар эшигини очади, дейилади “Дунё” АА хабарида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: