Ўзбекистонда тўйлар тартибга солинади

Ўзбекистонда тўйлар тартибга солинади

Ўзбекистонда президент фармони билан тасдиқланган лойиҳага асосан тўйлар тартибга солинади.

 

Унга кўра, август ойигача тўйлар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда тутилган.

 

Шунингдек, ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш бўйича янги механизмлар назарда тутилган.

 

Лойиҳага масъул этиб Олий мажлис палаталари, Маданият вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита белгиланган.

 

Шавкат Мирзиёев 2018 йил мартида бўлиб ўтган видеоселекторда ҳам дабдабали тўйларни қоралаб, ижро органлари раҳбарларининг тўй-маросимларга боришини тақиқлаган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: