Шимолий Америка аста-секин ер остига чўкмоқда

Шимолий Америка аста-секин ер остига чўкмоқда

Техас университетининг бир гуруҳ геологлари Nature Geoscience журналида тадқиқот натижаларини эълон қилишди.

Гап шундаки, уларнинг маълумотларига кўра, Шимолий Америка қитъаси аста-секин ер остига “чўкмоқда”.

Бунинг сабаби АҚШ остидаги қадимий литосфера плитаси бўлиб, у ер қобиғининг гигант қисмларини мантия (Иссиқ ядро ва Ер юзаси ўртасида жойлашган 3000 километр қалинликдаги магматик қатлам) чуқурлигига тортади.

Олимларнинг фикрига кўра, қитъа қобиғининг тубидан парчаланиб кетган улкан тош “бўлаклари” мантияга сингиб кетмоқда. Бу жараён Мичигандан Небраска ва Алабамагача бўлган кенг ҳудудга хос бўлиб, кейинчалик бутун қитъага тарқалди. Унинг асосий оқибатлари, бу ҳудудларда ер қобиғининг пастки қисмидан қаттиқ жинсларнинг йўқолишидир.

Ушбу табиий ҳодисанинг асосий сабаби мантияга ботган Фараллон океан плитасининг бўлаги бўлиб, у Шимолий Америка плитаси билан биргаликда АҚШнинг ғарбий қирғоғи бўйлаб субдукция зонасини (литосфера плиталари чегарасидаги зона, ер қобиғининг баъзи блоклари бошқалари остидан “ўтади”) ҳосил қилган.

Тахминан 20 миллион йил олдин, Фараллон улкан Тинч океан плитаси томонидан бир неча бўлакларга бўлинган ва кейинчалик қолган қисмлар ҳам бўлакларга бўлиниб, янада чуқурроқ чўкиб кетган. Фараллон ҳозирда тахминан 660 километр чуқурликда жойлашган.

Бироқ, ваҳима қилишнинг ҳожати йўқ: олимлар мантияга “сингиб кетиш” жараёнлари миллионлаб ва ҳатто миллиардлаб йиллар давом этиши мумкинлигини тушунтиришди, деб хабар беради techcult.ru.

Дўстларингизга ҳам юборинг: