Дунё бўйича спорт миллиардерлари рейтинги эълон қилинди

Дунё бўйича спорт миллиардерлари рейтинги эълон қилинди

Баскетбол афсонаси Майкл Жордан барча даврларнинг энг кўп даромад олган спортчиси деб эътироф этилди. Маълумотларга кўра, Жордан ўз фаолияти давомида ҳозирги курс бўйича 4,15 миллиард доллар ишлаб топган. Унинг реал даромади эса 3 миллиард доллар бўлиб, бу рақам инфляция даражасига мослаштирилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган. Майкл Жордан 2003 йилда фаолиятини якунлаган ва олти карра НБА чемпиони ҳисобланади.

 

Рейтингда иккинчи ўринни гольф юлдузи Таер Вудс эгаллади — инфляцияга мослаштирилган ҳолда унинг даромади 2,79 миллиард долларни, реал даромади эса 1,9 миллиард долларни ташкил этган.

 

Кучли учликни эса португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду якунлаб, унинг умумий даромади 2,23 миллиард доллар, реал ҳисобда эса 1,83 миллиард долларга етган.

 

Рўйхатда шунингдек, қуйидаги спортчилар ҳам юқори даромад эгалари қаторида қайд этилган:

 

Леброн Жеймс – 1,88 млрд (инфляция билан), 1,49 млрд (реал)

Лионел Месси – 1,85 млрд, 1,49 млрд

Девид Бекхем – 1,61 млрд, 1,2 млрд

Рожер Федерер – 1,59 млрд, 1,23 млрд

Флойд Мейвезер – 1,52 млрд, 1,15 млрд

 

Гольф усталари Арнолд Палмер ва Жек Никлаус ҳам рўйхатнинг юқори поғоналаридан жой олди. Улар мос равишда 1,82 млрд ва 1,75 млрд доллар (инфляцияланган даромад) билан олтинчи ва еттинчи ўринларни эгаллади. Палмер 2016 йилда вафот этган.

 

Умумий рейтингда жами 50 спортчи киритилган бўлиб, улар 16 та мамлакат ва саккизта спорт турини ифодалайди. Энг кўп вакиллик баскетболчиларга тўғри келади — 13 нафар. Рўйхатдаги ягона аёл спортчи — теннис юлдузи Серена Уилямс, у 40-ўринни эгаллаган (660 миллион ва 485 миллион доллар).

Дўстларингизга ҳам юборинг: