Эстония Россия билан чегарада ҳарбий база қуради

Эстония Россия билан чегарада ҳарбий база қуради

Мамлакат мудофаа кучлари Россия ҳудудидан шу номдаги дарё ажратиб турадиган Нарва шаҳрида 200-250 нафар эстониялик ҳарбий хизматчи ва иттифоқчилар бўлинмалари жойлашадиган ҳарбий база яшкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эстония армияси бош штаби бошлиғи генерал-майор Вахур Карус маълум қилди.

«Бу қўшни давлат учун Эстония давлати борлиги ҳақида аниқ сигнал беради. Нарва аҳолиси ҳарбийлар уларнинг кундалик ҳаётининг бир қисми эканлигига кўникиши мумкин ва маълум маънода бу қадам шаҳар Эстониянинг ажралмас қисми эканлигининг намойиши бўлади», — деди Эстония бош штаби раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, Нарвадаги базага ротация асосида ҳам амалдаги ҳарбий хизматчилар, ҳам чақирилувчилар ва захирадагилар жойлаштирилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: