Францияда мактабда пичоқбозлик оқибатида бир ўқувчи ҳалок бўлди

Францияда мактабда пичоқбозлик оқибатида бир ўқувчи ҳалок бўлди

Франциянинг Нант шаҳрида жойлашган мактаблардан бирида рўй берган пичоқбозлик фожиаси мамлакатни ларзага солди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳужум натижасида bir нафар ўқувчи ҳалок бўлган, яна уч нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Ҳужумни амалга оширган шахс – ўша мактабда таҳсил олувчи 15 ёшли ўсмир бўлиб, у полиция етиб келгунига қадар ўқитувчилар томонидан қўлга олинган. Ҳозирча бу ҳаракатга нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда.

Полиция маълумотига кўра, ҳужум қилган ўқувчи илгари ҳеч қандай жиноят содир этмаган, у рўйхатда ҳам бўлмаган. Ҳозирча воқеа террорчилик билан боғлиқ эмаслиги тахмин қилинмоқда, аммо тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Франция Ички ишлар вазири Жералд Дарманен ҳамда Таълим вазири Габриел Аттал ҳодиса юзасидан шахсан воқеа жойига — Нант шаҳрига келгани маълум қилинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: