Папанинг дафн маросимига дунё етакчилари ташриф буюради

Папанинг дафн маросимига дунё етакчилари ташриф буюради

Ватиканда жорий йилнинг 26 апрель куни бўлиб ўтадиган Папа Франсискнинг дафн маросимига дунё бўйлаб йирик сиёсий ва қироллик арбобларининг ташрифи кутилмоқда. Ватикан маъмуриятининг хабарига кўра, маросимда 50 нафар давлат раҳбари ҳамда 10 нафар монарх иштирок этиши режалаштирилган.

Умумий ҳисобда, ушбу муҳим маросим вақтида Ватикан ҳудудида камида 130 та хорижий делегация бўлиши кутилмоқда.

Иштирокчилар орасида АҚШ президенти Доналд Трамп, Украина президенти Владимир Зеленский, Бразилия президенти Луис Инациу Лула да Силва, Аргентина президенти Хавер Милеи, Британия валиаҳд шаҳзодаси Уилям, Испания қироли Филипп ВИ, шунингдек, Франция президенти Эммануэл Макрон каби етакчилар бор.

Маълумотларга кўра, бу даражадаги ташрифлар олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Рим ва Ватикан устида 24 соатлик учиш тақиқи жорий қилинган, Муқаддас Пётр майдонига олиб борувчи Виа делла Кончилационе кўчасидаги бинолар томларида снайперлар жойлаштирилган.

“Биз максимал жанговар тайёргарлик ҳолатида турибмиз. Олдимиздаги кунлар ниҳоятда мураккаб ва масъулиятли бўлади,” – дейди Швейтсария гвардиясининг ҳарбий ходими.

Эслатиб ўтамиз, Папа Франсиск 2025 йил 21 апрель куни, 88 ёшида вафот этган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: