Қозоғистон Афғонистонда темир йўли қуриш бўйича дастлабки келишувга эришди

Қозоғистон делегациясининг Афғонистонга ташрифи чоғида томонлар «Турғунди-Ҳирот-Қандаҳор-Спин-Болдак» темир йўли қурилишидан манфаатдор эканлигини тасдиқловчи баённомани имзоладилар, деб хабар қилмоқда @sputnikKZ
Бу йўналиш Туркманистоннинг ғарбий чегарасидан Афғонистон орқали Покистон чегарасигача давом этади.
Қурилиш учун Қозоғистон, Афғонистон ва Туркманистон темир йўллари ўртасида қўшма корхона ташкил этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.