Туркия Олимпиада ўйинларига даъвогар

Туркия Олимпиада ўйинларига даъвогар

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон УЭФАнинг Истанбулдаги ваколатхонасининг очилиш маросимида қатнашди ва мамлакатнинг энг йирик халқаро спорт мусобақаларини, шу жумладан Олимпиада ўйинларини ўтказишга тайёрлигини билдирди.

«Туркия 1962 йилдан бери УЭФАнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Сўнгги 20 йил ичида биз Чемпионлар Лигаси, УЭФА кубоги, Суперкубок ва U20 Жаҳон чемпионати финалларини муваффақиятли ўтказдик. Бизнинг инфратузилмамиз ва ташкилий тажрибамиз Олимпиадага даъвогарлик қилишимизга имкон беради,» дея таъкидлади у.

Туркия президенти спорт инфратузилмаси ривожланиб бораётганини таъкидлади: 23 йил ичида спорт иншоотлари сони деярли уч бараварга кўпайди, ўнлаб янги стадионлар қурилди, футбол майдонлари ва спорт заллари замонавийлаштирилди.

Эрдўғон миллий терма жамоанинг эришган ютуқларини ҳам эслатиб ўтди ва Истанбулда УЭФА ваколатхонасининг очилиши турк футболини ҳамда халқаро спорт ҳамкорлигини ривожлантиришда муҳим қадам бўлишига ишонч билдирди.

Нутқининг якунида Эрдўғон яқинда юз берган зилзиладан жабр кўрганларга ҳамдардлик изҳор этди ва давлат томонидан барча зарур ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: