Хитойда раҳбар ходимларга ёмон кайфиятда ишга келмасликка рухсат берди

Хитойда раҳбар ходимларга ёмон кайфиятда ишга келмасликка рухсат берди

Хитойлик тадбиркор Ю Донглай ўз компанияси ходимларига агар кайфиятлари бўлмаса, ишга келмасликка рухсат берди.

 

Донглай бошқарувидаги супермаркетлар тармоғи ходимларга 10 кунлик қўшимча таътил, шунингдек, руҳий ҳолат ёмон бўлса, дам олиш имкониятини таклиф қилган. “Ҳар кимнинг бахтсиз кунлари бўлади. Агар ўзингизни яхши ҳис қилмасангиз — ишга келманг”, — деган раҳбар ўз чиқишида.

 

Унинг фикрича, бу қарор компания учун фойдали, чунки кайфияти ёмон одам ишда хатога йўл қўйиши, режани бузиши ёки вазифаларни тўғри бажармаслиги мумкин.

 

Донглай томонидан бошқариладиган корхона Хитойда машҳур бўлиб, у ҳар доим одамларга иш ўрнига устувор аҳамият беради. Масалан уларда 40 кунлик таътил амалиёти ҳам йўлга қўйилган.

 

“Биз гигант компанияга айланишга эмас, балки соғлом ва осойишта ҳаёт кечирадиган жамоа қуришга интиламиз. Шунда ўз-ўзидан компания ҳам барқарор ривожланади,” — дея қўшимча қилган Донглай.

Дўстларингизга ҳам юборинг: