Ҳиндистон Покистонга сув оқимини тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда

Ҳиндистон Покистонга сув оқимини тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда

Ҳиндистон ҳукумати Покистонга оқиб ўтадиган Ҳинд дарёсининг сув оқимини тўхтатиш устида фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда мамлакат сув ресурслари вазири Чандракант Рагҳунатҳ Патил баёнот берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, расмий Деҳли Покистонга “бир томчи ҳам сув” юбормаслик ниятида.

“Бу масалада ўтказилган йиғилишда учта стратегик йўналиш — қисқа, ўрта ва узоқ муддатли чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Мақсад аниқ: Покистонга сув етиб бормаслиги керак”, — деди Патил.

Унинг қўшимча қилишича, сув оқимини бошқа каналга буриш ва ресурсларни тўлиқ назоратга олиш мақсадида дарёларни шўрлантириш ишлари яқин кунларда бошланади.

Мазкур баёнот икки ядро қуролига эга давлат ўртасидаги аллақачон мураккаб бўлган муносабатларни янада кескинлаштириши мумкин. Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сув алмашинуви 1960 йилда имзоланган Индус сув шартномаси асосида тартибга солинади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: