Reuters АҚШ томонидан илгари сурилган “тинчлик режаси”га Украина ва Европанинг жавобини эълон қилди

Жавоб таклифлари қуйидагилардан иборат:
– Ҳавода, қурқликда ва денгизда ўт очишни тўлиқ ва доимий тарзда тўхтатиш;
– Украина ва Россия томони АҚШ ҳамда Европа давлатлари иштирокида музокараларни техник амалга оширишга киришади. Шу билан бирга, тўлиқ тинчлик келишувига эришиш учун кун тартиби ва шартларни тайёрлаш амалга оширилади;
– Ўт отишни тўхтатиш устидан назорат жараёнини АҚШ бошқаради ва уни учинчи мамлакатлар қўллаб-қувватлайди;
– Россия барча депортация қилинган ва ноқонуний кўчирилган украналик болаларни ҳеч қандай шартларсиз қайтариши зарур;
– Ҳарбий асирларни “ҳаммасини ҳаммасига” тамойили асосида алмашиш лозим;
– Россия барча фуқаролик маҳбусларини озод қилиши керак;
– Украина АҚШ томонидан NATО низомининг 5-моддасига ўхшаш ишончли хавфсизлик кафолатларини олади. Ушбу кафолатлар Украина алянсга аъзо бўлиш бўйича иттифоқчилар келишувга эришмагунга қадар амал қилади;
– Украина Мудофаа Кучларининг фаолиятига ҳеч қандай чекловлар қўйилмайди;
– Тинчлик жараёни кафолатчилари сифатида Европа давлатлари ва Европадан ташқаридаги хоҳлаган мамлакатлар қатнашиши мумкин;
– Украина ҳудудида дўст давлатлар қуролли кучлари иштирокидаги фаолият, жумладан, қурол-яроғлардан фойдаланиш ва операцияларга ҳеч қандай чекловлар қўйилмайди;
– Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳаракат қилиши мумкин;
– Барча ҳудудий масалалар ўт очиш тўлиқ ва барқарор тарзда тўхтатилганидан сўнг муҳокама қилинади ва ҳал этилади;
– Ҳудудлар бўйича музокаралар амалдаги фронт чизиғи асосида бошланади;
– Украина АҚШ иштирокида Запороже АЭСини қайтариб олади;
– Украина Каховка ГЭСи устидан назоратни тиклайди;
– Украина Днепр дарёси бўйлаб (Херсон ва Запороже вилоятларидаги тўқнашув чизиқлари ҳудудида) эркин ҳаракатланиш имкониятини қўлга киритади;
– Украина Кинбурн ҳудудини ўз назоратига қайтаради;
– АҚШ ва Украина табиий ресурслардан фойдаланиш келишуви доирасида иқтисодий ҳамкорликни амалга оширади;
– Украина тўлиқ тикланади ва молиявий компенсация олади. Бу, жумладан, Россиянинг музлатилган активлари ҳисобига амалга оширилади. Ушбу активлар Украинага етказилган зарар тўлиқ қопланмагунча музлатилган ҳолда қолади;
– 2014 йилда Россияга қўйилган санкциялар барқарор тинчликка эришилгандан сўнг босқичма-босқич енгиллаштирилиши мумкин. Аммо тинчлик келишуви бузилса, санкциялар қайта жорий этилади;
– АҚШ ва Россия энергетика ҳамда бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик қилади.