АҚШ уйғурларни Хитойга топширгани учун Таиланд амалдорларига виза бермадими?

АҚШ уйғурларни Хитойга топширгани учун Таиланд амалдорларига виза бермадими?

Олдинроқ, АҚШ 40 нафар уйғурни Хитойга депортация қилгани учун Таиланд амалдорларига санкция жорий қилганди.

Шунга қарамай, Таиланд Мудофаа вазири Фумтам Вечаячай уйғурлар Хитойга топширилгани ортидан хавфсизлик ходимларининг АҚШдан виза ололмагани ҳақидаги миш-мишларни инкор этди.

Унга кўра, мамлакат делегациясида хавфсизлик хизмати вакиллари йўқ эди ва улар Пекин билан музокараларда иштирок этмаган.

Гап шундаки, Хитойда мислсиз азоб-уқубатга дучор бўлаётган мусулмонларнинг ортига қайтарилиши халқаро норозиликка сабаб бўлганди.

Бунинг ортидан Таиланд ва АҚШ ўртасида 23 апрель куни Вашингтонда бошланиши керак бўлган савдо музокаралари номаълум муддатга қолдирилди.

Бош вазир Паэтонгтарн Шинаватра музокаралар олдидан АҚШ кўтарган «муаммолар»ни ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: