Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйдими?

Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйдими?

Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик (турист) виза олиш имкониятини ёпиб қўйди.

Ўзбекистонликларга электрон виза бериш тартиби фақат Ҳаж мавсумида тўхтатилган.

Саудия Арабистони Туризм вазирлигининг маълум қилишича, ўндан ортиқ давлатлар, хусусан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун электрон визага мурожаат қилиш хизмати вақтинчалик, 23 апрелдан 9 июнга қадар тўхтатилган.

Бу саёҳат ёки умра мақсадида қиролликка бориб, ноқонуний Ҳаж қилишни олдини олиш учун кўрилган чора сифатида баҳоланмоқда. Бу муддат ичида Саудия Арабистонига саёҳат қилишни хоҳловчилар элчихона ёки ваколатли виза идоралари орқали ариза топшириши мумкин.

Маълумот учун, 2025 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистон фуқаролари учун 15 минг дона квота ажратилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: