Зеленский Рим Папасининг дафн маросимида янв кимлар билан учрашди?

Зеленский Рим Папасининг дафн маросимида янв кимлар билан учрашди?

Рим Папасининг дафн маросимида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашган Украина президенти Римда Франция президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан учрашди, деб хабар беради DW.

“Украина ҳеч қандай шартсиз ўт очишни тўхтатишга тайёр. Зеленский бугун ҳам бу гапни такрорлади. У бу режани амалга ошириш учун америкаликлар ва европаликлар билан ҳамкорлик қилмоқчи”, – деб ёзди Макрон бугун учрашув якунлари бўйича ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Британия ҳукумати Стармер ва Зеленский сўнгги кунларда адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш йўлида эришилган ютуқларни муҳокама қилган ва бу суръатни сақлаб қолишга келишиб олганини айтди.

Зеленский Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан ҳам учрашди, суҳбат тахминан ярим соат давом этди. Ушбу учрашувдан сўнг Урсула фон дер Ляйен ижтимоий тармоқда Европа Украинани тинчликка интилишида доимо қўллаб-қувватлашини ёзди.

Еврокомиссия раҳбари, шунингдек, йиғилишда давлат томонидан Европа давлатлари оиласида муносиб ўрин эгаллаш йўлида кўрилаётган қадамлар муҳокама қилинганини қайд этди.

Зеленский Италия бош вазири Жоржа Малони билан учрашди, у ўз навбатида сўзсиз ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: