Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети (ЎМПУ) ташкил этилади

Президент фармонига кўра, ЎМПУ Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида ташкил этилади.
2025/2026 ўқув йилидан университетнинг бошқарув тизими “Янги Ўзбекистон” университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади;
Шунингдек, университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади;