Қозоғистон ҳукумати 9 май шарафига юриш ўтказишни тақиқлади

Қозоғистон шаҳарларида 9 май куни Россиянинг “Ўлмас полк”ига ўхшаш юришлар ўтказишга рухсат берилмади.
Current Times хабарига кўра, мамлакатнинг энг йирик шаҳри — Олмаота маъмурияти тадбирни ўтказишдан бош тортган.
Рус тилида сўзлашувчи аҳоли улуши катта бўлган Павлодар ва Петропавловскда эса расмийлар акцияни интернетда ўтказишни ва фронтчиларнинг фотосуратларини махсус LED-экранларга жойлаштиришни таклиф қилган.
Амалдорлар тақиқ сабабини бўш майдонларнинг йўқлиги билан изоҳламоқда.
Тақиқни четлаб ўтишга ҳар қандай уриниш рухсатсиз митинг сифатида баҳоланади. Бу жаримага тортиш ёки ҳибсга олишга олиб келиши мумкин.
Шунга қарамай, “Ўлмас полк”ни қўллаб-қувватловчилар Қозоғистон президентига СССР байроғи билан мурожаат йўллаган.
Улар ўзларини “ғалаба ворислари” деб атаган ва совет рамзларида ҳеч қандай қинғирлик йўқлигини таъкидлаган.