Трамп президентликнинг дастлабки уч ойида камида 121 минг федерал хизматчини ишдан бўшатди — CNN

Ишдан бўшатишлар 14 февралда бошланган бўлиб, АҚШ оммавий ахборот воситаларида бу воқеа «Валентин куни қирғини» деб аталди.
CNN ҳисоботига кўра, март ойига келиб қисқартиришлар энг юқори нуқтага чиққан, кейин эса пасайиш бошланган.
Шу билан бирга, Challenger, Gray & Christmas халқаро кадрлар агентлиги маълумотига кўра, АҚШда қисқартирилган давлат хизматчилари сони 280 минг нафарга етиши мумкин.