Электрон сигареталар муомаласи тақиқланмоқда

Сенат тегишли қонунни маъқуллади.
Унга кўра, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда бундай тамаки маҳсулотлари ва уларнинг қисмларини сақлаш, тайёрлаш, ташиш ва ўтказиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Ҳужжатда, шунингдек, қонун ноқонуний ҳаракати ҳақида ўзи хабар берган ва тақиқланган маҳсулотларни топширган шахсларни жавобгарликдан озод этиш қайд этилмоқда.