Ўзбекистонда электрон сигареталарни тақиқлаш ҳақидаги қонун маъқулланди

Ўзбекистонда электрон сигареталарни тақиқлаш ҳақидаги қонун маъқулланди

Сенат ялпи мажлисида айрим қонун ҳужжатларига тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг муомаласига доир талабларни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда тамаки маҳсулотларининг янги турларини, хусусан, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда мамлакатга олиб кириш ҳоллари кўпаймоқда.

Шу муносабат билан, электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласини Ўзбекистон ҳудудида тақиқлаш, уларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга электрон сигареталарни ва улар учун суюқликларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: