Тошкентдаги уйлардан бирида илон чиқди

Кеча, 28 апрель куни соат 18:57 да Тошкент шаҳар ФВБга 112 тизими орқали, Чилонзор тумани «Бешқўрғон 4-тор» кўчасида жойлашган уйлар бирининг ичига илон кириб олганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги бўйича мурожаат келиб тушди.
Хабарга кўра, Чилонзор туманидан ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, илонни уйнинг ичидан олиб чиқишди. Илон зарарсизлантирилган ҳолда табиатга қўйиб юборилди. Фуқарога амалий ёрдам кўрсатилган.