Хитой уйғурлар бўйича танқидларни “ҳужжатли фильм”лар орқали рад этишга уринмоқда

Хитой уйғурлар бўйича танқидларни “ҳужжатли фильм”лар орқали рад этишга уринмоқда

Хитой ҳукумати Шарқий Туркистонда уйғурлар билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари бузилиши, хусусан мажбурий меҳнат ва геноцид айбловларига нисбатан халқаро босим кучаяётган бир пайтда, маданий пропагандани яна бир бор восита сифатида ишлатмоқда.

“Tengri Tag” ахборот агентлигининг хабар беришича, 7 май куни Хитой ва Шарқий Туркистонда бир вақтда премьераси бўлиб ўтадиган “Ер устидаги булутлар” номли сохта ҳужжатли фильм айнан шу мақсадда тайёрланган.

Фильм Хитой Марказий телевидениеси томонидан суратга олинган.

Қайд этилишича, фильм аввалроқ Ават туманида — Хитойдаги пахтачилик марказларидан бири ҳисобланган ҳудудда синов тариқасида намойиш этилган.

Фильм сюжетида уйғур ва хитой оилалари ҳосил йиғими жараёнидаги қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтаётгани тасвирланади. Расмийлар бу орқали “халқлар дўстлиги” ғоясини илгари сурмоқчи.

Халқаро ҳуқуқ ташкилотлари бу каби маданий маҳсулотларни Хитой томонидан амалга оширилаётган мажбурий меҳнат, диний ва маданий тазйиқлар ҳамда уйғур халқига қарши амалга оширилаётган геноцид сиёсатини яшириш, дея баҳоламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: