Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишини кўздан кечирди

Шаҳарча Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд этилмоқда. 1 773 та хонадонли 72 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган.
Президент ташриф давомида шаҳарча марказида ўрнатиладиган 22 метрли (пойдевори билан бирга 30 метрдан зиёд) Хоразмий ҳайкали лойиҳаси билан танишди.