Трамп Зеленскийни тинчлик учун сайлов ўтказишга мажбурламайди

Трамп Зеленскийни тинчлик учун сайлов ўтказишга мажбурламайди

Британиянинг The Telegraph газетаси АҚШ президенти Дональд Трамп ихтилофни ҳал қилиш шарти сифатида Владимир Зеленскийни Украинада сайлов ўтказишга мажбурламаслигини ёзди. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.

ОАВнинг манбаларга таяниб хабар беришича, тегишли талаб Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича Америка таклифларининг сўнгги пакетидан чиқариб ташланган. Газетанинг ёзишича, Дональд Трамп Владимир Зеленскийни «тинчлик учун баҳо сифатида ҳокимиятни йўқотишига олиб келиши мумкин бўлган сайловлар ўтказишга» мажбурламайди.

Манбалардан бирининг айтишича, Трамп музокараларнинг бошқа соҳаларида Зеленскийга босимни кучайтиргани сабабли имтиёз шубҳа билан қаралади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: