Америкада Трампнинг сиёсатига қарши митинг ташкил қилинди

Америкада Трампнинг сиёсатига қарши митинг ташкил қилинди

1 май куни АҚШнинг турли шаҳарларида оммавий норозилик намойишлари ўтказилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

 

 

Намойишда минглаб юристлар, ўқитувчилар, сиёсатчилар ва оддий фуқаролар Доналд Трампнинг иммиграция, суд тизими ва ижтимоий хизматларга оид сиёсатини қоралади. Намойишчилар Трамп маъмуриятини миллиардерлар фойдасини устун қўйганликда айблаб, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва давлат мактабларини молиялаштиришни талаб қилишди.

 

Вашингтондаги митингда Женнифер Васқуэз Сура ўзининг эри Килмар Абрего Гарcиа ноқонуний тарзда ҳибсга олиниб, хато билан Салвадордаги қамоқхонага юборилгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, эри 50 кун давомида азоб чеккан.

 

Public Citizen ташкилоти вакили Лиса Гилберт бу митингни “оддий одамлар эҳтиёжи билан Трамп маъмуриятининг устунликлари ўртасидаги тафовут” деб баҳолади.

 

Ню-Ёркда юзлаб юристлар “Судьяларни ҳурмат қилинг, қонун устувор бўлсин” деган шиорлар остида “Миллий ҳуқуқий ҳаракат куни” тадбирида иштирок этди. Айрим юридик фирмалар Трамп сиёсатига қарши бепул хизмат кўрсатишга тайёрлигини ҳам билдирган.

 

Лос-Анжелесда эса иштирокчилар Элон Муск, Жефф Безос ва Трампнинг иммиграцияга қарши сиёсатини кескин танқид қилишди. Улар “Меҳнаткашлар муҳожирлар билан бирга”, “Фашизмга қарши турамиз” деган плакатлар билан юриш қилди.

 

Хабарга кўра, бу йилги 1 май митинглари АҚШ тарихидаги энг йирик норозилик намойишларидан бири бўлиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: