Эрон ва АҚШ ўртасида 3 майга режалаштирилган музокаралар ўтказилмайди

Эрон ва АҚШ ўртасида 3 майга режалаштирилган музокаралар ўтказилмайди

Хабарларга кўра Эрон ва АҚШ ўртасида 3 майга белгиланган билвосита музокаралар логистика билан боғлиқ муаммолар сабабли номаълум муддатга қолдирилди.

Бу ҳақда Уммон ташқи ишлар вазири Бадр Ал-Бусайди пайшанба куни ижтимоий тармоқларда маълум қилган.

“Логистика нуқтаи назаридан биз дастлаб 3 майга режалаштирилган АҚШ–Эрон учрашувини ўтказиш вақтини қайта кўриб чиқдик”, — дейилади расмий баёнотда.

Уммон музокараларнинг воситачиси сифатида ҳар икки томон янги саналар бўйича келишганидан сўнг музокараларнинг кейинги босқичлари ҳақида қўшимча маълумот берилишини билдирган.

Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокаралар 2025 йил апрель ойи ўрталарида бошланган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: