Остона ва Самарқанд ўртасида Туркистонда тўхтаб ўтадиган янги парвоз йўналиши пайдо бўлди

Самолёт ҳафтада икки марта – пайшанба ва якшанба кунлари парвоз қилади. Туркистонда тўхташ вақти 40 дақиқа бўлади, шундан сўнг йўловчилар худди шу самолётда Самарқандга учиб кетишади.
Остона халқаро аэропортида янги йўналишнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги.