Тўғриси, билмай қолибмиз!.. Улар ҳали ёшда, болада!..

Энди улар ёшда, билиб-билмай ютиб қўйибди. Агар ниятларинг шундай бўлишини олдиндан айтганларингда, балки, энг яхши стадион, энг яхши мухлис, энг яхши ҳаво, энг яхши чироқ, энг яхши йўл каби номинацияларни ҳам ўйлаб топиб, уларни ҳаммасини сизларга берган бўлардик. Чемпион, энг кўп гол соҳиби, энг яхши ўйинчи, энг яхши дарвозабон… Кўрдингизми, бизни 17 ёшли футболчиларимизни эришган натижаларни сизникидан кам бўларкан. Яхшилаб ўйлаб кўрсак, балки яна қандайдир «энг, энг»лар чиқиб қолар. Уларни ҳам сизга берамиз, ҳурматли Саудия Арабистони бошлиқлари. Энди умра масаласини олдингидай қолдирайлик. Керак бўлсачи, жаҳон чемпионати бўладику, Қатарда. Ана шунда биз сизга ҳам мухлислик қиламиз. Ишонаверинг, рост гапираяпмиз. Фақат сизлар хафа бўлмасангиз, умрага йўл очиб берсангиз бўлди!