Тошкентда машина ЙТҲга учраб, ёниб кетди

Тошкентда машина ЙТҲга учраб, ёниб кетди

Бугун, 2 май куни соат 13:30 да Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳасида электромобил йўл транспорт ҳодисаси содир этиб натижада автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 13:34 да етиб бориб, ёнғин соат 13:57 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: