Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц ва унинг ўринбосари Алекс Вонг истеъфога чиқади

Signal мессенжери можаросига аралашиб қолган Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц ва унинг ўринбосари Алекс Вонг истеъфога чиқади
Бу ҳақда CBS News ўз манбаларига манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, Signal мессенжери орқали АҚШнинг Яман ҳусийларига зарбаси муҳокамаларининг ошкор этилганидан бери Оқ уйда Уолцни лавозимидан бўшатиш масаласи муҳокама қилиб келинмоқда. Президент Доналд Трамп Майк Уолтцни омма олдида қўллаб-қувватлаб, «яхши инсон» ва «тегишли сабоқ олган» дея таърифлаган эди. Бироқ энди Уолтц барибир лавозимидан кетиши кутилмоқда.