Хоразмда 7 ўринли арзон автомобил ишлаб чиқарилади

Президент Тупроққалъадаги “Damas” заводида бозорда талабга эга бўлган, 7 ўринли ва “Евро-5” стандартига мос арзон автомобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини маълум қилди.
Лойиҳа $100 млн.га баҳоланган бўлиб, дастлабки босқичда йирик узелли йиғиш йўлга қўйилади, 2027 йилга келиб эса тўлиқ циклда ишлаб чиқариш ва 50 фоизгача маҳаллийлаштириш режалаштирилган.