Хоразмда айланмаси 1 трлн сўмдан ошган фақат 1 дона корхона бор — президент

Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилиш бошланди.
Йиғилишда қайд этилишича, вилоятда камбағаллик даражаси ҳали ҳам 12% атрофида, 45 минг киши ишсиз. Шунингдек, кўзга кўринган муаммолардан бири — бутун вилоятда айланмаси 1 трлн сўмдан ошган биттагина корхона бор, холос.
Шу муносабат билан вилоят раҳбарлари ва 13 та туман ҳокимига янги иш ўринлари яратиш, саноат, сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги ва экспорт салоҳиятини ошириш вазифаси юклатилди.