Туркия Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг самолёти учиб ўтишига рухсат бергани ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди, деди Туркия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Онжу Кечели.

Унинг қўшимча қилишича, Анқара бундай сўров олмаган.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 7-11 май кунлари Озарбайжонга ташриф буюради, деб хабар берди Исроил ҳукумати раҳбари идораси. Бир қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Туркия Нетаньяху самолётининг Бокуга учиб ўтиши учун ўз осмонидан фойдаланишга рухсат бериши ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: