Эрдўғон: «Мақсадимиз – туркман газини Каспийдан ўтган қувур орқали Туркияга олиб келиш»

Анқара келгуси 5 йил ичида Туркманистон газини Каспий денгизи тубидан ўтувчи қувур орқали Туркияга олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда ўтказилган саммитда маълум қилди.
Унинг айтишича, Туркманистондан биринчи газ транзити шу йил 1 мартдан Эрон ҳудуди орқали амалга оширилиб, ҳозирга қадар 250 миллион куб метр табиий газ етказиб берилган.
“Йил охиригача жами 1,3 миллиард куб метр табиий газ етказиб берамиз. Ҳозир дастлабки режамиз — шартномани яна 5 йилга узайтириш. Бизнинг асосий мақсадимиз эса Туркман газини Каспий транзит қувури орқали мамлакатимизга олиб келиш. Агар бу амалга ошса, нафақат ўзимиз, балки Европа учун ҳам газ оқимларини анча кўпайтириш имкониятига эга бўламиз”, — дейди Туркия раҳбари.