Кремль Лондонни воситачи сифатида кўрмаяпти

Кремль Лондонни воситачи сифатида кўрмаяпти

 

Буюк Британия Украина можаросида бир томонлама позицияни эгаллади, шунинг учун у воситачи бўла олмайди.

 

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ТАСС саволига жавоб берар экан, журналистларга маълум қилди.

 

У бу ҳақда Британия расмийларининг УҚК хизматчиларини Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналарга таклиф қилиш ҳақидаги ваъдасини изоҳлар экан, айтиб ўтди.

 

«Лондон шу пайтгача воситачилик ролига унчалик даъво қилмаган. Воситачи низо иштирокчиларига нисбатан тенг масофага эга бўлган киши бўлиши мумкин. Лондон бундай эмас ва бўлиши ҳам мумкин эмас,» – деди Песков Лондоннинг ҳаракатлари нацизмни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашми ва Буюк Британия ўзини тинчлик жараёнида воситачи бўлиш имкониятидан маҳрум қиладими, деган саволга жавобан.

Дўстларингизга ҳам юборинг: