Саудия АҚШга Қизил денгизда ҳарбий база қуришни таклиф қилди

Саудия АҚШга Қизил денгизда ҳарбий база қуришни таклиф қилди

Саудия Арабистони Америка Қўшма Штатларига Қизил денгиздаги стратегик ҳудуд — Тиран ва Санафир оролларида ҳарбий база ташкил этишни таклиф қилди.

Мазкур ороллар илгари Мисрга тегишли бўлган, бироқ 2016 йилда икки давлат ўртасидаги чегара келишувига биноан Саудия Арабистонига ўтган эди. Тиран ва Санафир ороллари Иорданиянинг Ақаба ва Исроилнинг Эйлат портларига кираверишда жойлашган бўлиб, Қизил денгиздаги энг муҳим денгиз йўлларидан бири ҳисобланади.

2022 йилда АҚШ ушбу ороллардан ўз ҳарбий кучларини олиб чиқишга келишган эди, аммо ҳозирда Саудия томони бу ҳудудда АҚШ билан ҳамкорликда янги база ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсадлари:

Сувайш каналининг хавфсизлигини таъминлаш.

Эрон ёки бошқа манбалардан қурол-яроғ ва ҳарбий техника олиб ўтилишининг олдини олиш, айниқса бу юклар Ғазо ёки Ливанга мўлжалланган бўлса.

Дўстларингизга ҳам юборинг: