Трамп Гарварднинг солиқдан озод мақомини бекор қилишини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Гарвард университетининг солиқдан озод мақомини бекор қилишни режалаштирганини маълум қилди.
Бу Ivy League университетига қарши сўнгги зарба бўлиб, АҚШнинг нуфузли университетларига қарши кенг кўламли чоралар фонида юз бермоқда. Бундай чоралар асосан кампуслардаги фаоллик, жумладан, Фаластин тарафдори намойишлар туфайли қўлланилмоқда.
«Биз Гарварднинг солиқдан озод мақомини бекор қиламиз. Улар бунга лойиқ!» дея ёзди Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида, аммо бу чорани қачон амалга ошириши ҳақида аниқ маълумот бермади.