Европа Россияга қарши янги санкциялар тўпламини тайёрламоқда

Европа Россияга қарши янги санкциялар тўпламини тайёрламоқда

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро AFP агентлигига берган интервьюсида Европа Иттифоқи Россияга қарши 17-санкциялар пакетини тайёрлаётганини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ЕИ АҚШ сенатори Линдси Греҳем билан ушбу санкцияларнинг “мазмуни ва муддати”ни мувофиқлаштириш бўйича келишувга эришган. Мақсад — Украина тинчлиги йўлида Ғарбий босимни кучайтириш.

Аввалроқ сенатор Линдси Греҳем раҳбарлигидаги 72 нафар сенатор Россия Украина билан музокаралардан бош тортса, унга қарши “қаттиқ ва кенг қамровли” янги санкцияларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган эди.

“Бугунги кунда Украина тинчлигига эришиш йўлида ягона жиддий тўсиқ — бу Владимир Путин. Украина ўт очишни тўхтатиш ва АҚШ билан стратегик ресурсларга оид келишувга тайёрлигини билдирган. Аммо Россия томонидан ҳеч қандай ижобий ишора йўқ”- дейди Франция ТИВ раҳбари.

Дўстларингизга ҳам юборинг: