Австралия бош вазири Зеленскийни Украинани доимий қўллаб-қувватлашига ишонтирди

Украина президенти Владимир Зеленский Австралия бош вазири Энтони Альбанезе билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда Украина раҳбари ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
«Мен уни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табрикладим ва Украинани қўллаб-қувватлаш эътибор марказида қолаётгани учун миннатдорчилик билдирдим. Киев Австралиянинг истовчилар коалициясидаги ролини қадрлайди ва адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш учун барча ҳамкорларимизнинг бирдамлигига муҳтож,» – дейилади хабарда.