Эронда чақмоқ уриши натижасида икки киши ҳалок бўлди

Эронда чақмоқ уриши натижасида икки киши ҳалок бўлди

Эрон ғарбидаги Кирмоншоҳ вилоятида кучли чақмоқ уриши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Алиризо Ҳайдарий маълум қилган.

 

Ҳайдарийнинг айтишича, чақмоқ уриш ҳолатлари вилоятнинг икки алоҳида ҳудудида қайд этилган. Воқеа жойига зудлик билан фавқулодда хизматлар етиб борган ва жабрланганларга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Маълумот учун, Эрон тоғли ҳудудларида баҳор ва ёз ойларида чақмоқ уриш ҳолатлари тез-тез кузатилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: