Европада исломофобиянинг асосий қурбонлари – аёллар

Европада исломофобиянинг асосий қурбонлари – аёллар

Исломофобияга қарши Европа ҳамжамиятининг 2024 йилги ҳисоботига кўра, кўҳна қитъада исломофобия қурбонларининг аксарияти рўмолли аёллар бўлиб қолмоқда. Ушбу масала айниқса ўта миллатчи сиёсатчилар томонидан тез-тез кўтарилмоқда.

 

Европада мусулмонларга қарши адоватда қайд этилган 1037 та ҳодисанинг 76 фоизи аёллар ва 24 фоизи эркакларга тегишли. 402 та ҳолат рўмол ўраш туфайли камситилиш билан бевосита боғлиқ.

 

Ҳисоботда, шунингдек, муслима аёлларга нисбатан камситиш, айниқса, таълим муассасалари ва иш жойларида кенг тарқалганлиги таъкидланган.

 

Хусусан, Франция ва Белгияда диний либосларга нисбатан чекловлар кучайиб, мусулима аёлларга нисбатан камситиш ва зўравонлик ҳолатлари кўпайган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: