АҚШ президенти Яман ҳусийлари “таслим бўлганини” эълон қилди

АҚШ президенти Яман ҳусийлари “таслим бўлганини” эълон қилди

Доналд Трамп Ямандаги ҳусийлар энди урушишни истамаётганини айтиб, шу сабаб Қўшма Штатлар уларга қарши ҳужумларни тўхтатишини маълум қилди.

«Ҳуситлар бузга урушишни истамасликларини билдиришди. Улар шунчаки урушни хоҳламаяпти. Биз буни ҳурмат қиламиз. Биз бомбардимонларни тўхтатамиз, улар таслим бўлишди. Аммо бундан ҳам муҳими — биз уларнинг сўзларига ишонамиз. Улар энди кемаларни портлатмасликларини айтишди. Ахир бизнинг ҳаракатларимиз айнан шуни тўхтатишга қаратилган эди», — деди Трамп Оқ уйда Канада бош вазири Марк Карни билан учрашуви чоғида.

АҚШ президенти шунингдек, америкалик ҳарбийлар ҳусийлар позицияларини бомбардимон қилишни дарҳол тўхтатишини қўшимча қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: