Путин Япониянинг таслим бўлишини нишонлашга боради

Путин Япониянинг таслим бўлишини нишонлашга боради

Россия президенти Владимир Путин ёз охири – куз бошида Хитойга ташриф буюради. Россия раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг юбилейига бағишланган тадбирларда қатнашади, деб маълум қилди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков брифингда.

«Икки мамлакат раҳбарларининг 9 май, шунингдек, милитаристик Япония устидан қозонилган ғалаба ва Иккинчи жаҳон урушининг тугаши муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида биргаликда иштирок этиши яхши анъанага айланиб бормоқда. 10 йил олдин ҳам, 2015 йилда ҳам шундай бўлган, бу йил ҳам шундай бўлади,» – деди Кремль вакили. – «Август охири – сентябрь бошларида президентимизнинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи кутилмоқда.»

«ХХР раиси бош меҳмонимиз сифатида Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган бошқа тантанали тадбирларда ҳам ҳозир бўлади,» – дея эълон қилди Ушаков.

Милитаристик Япония 1945 йил 2 сентябрда таслим бўлиши билан Иккинчи жаҳон уруши якунига етди. Совет Иттифоқи Японияга қарши урушга киришиб, Хитой ҳудудининг катта қисмини озод қилди. Жумладан, японларнинг энг кучли ҳарбий бирлашмаси ҳисобланган Манжуриядаги Квантун армияси қисмларини тор-мор этишга эришди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: