Вояга етмаганлар учун банк картаси очиш тартиби белгиланади

Президент қарорига кўра:
▪️Банклар ота-оналарни фарзандлари билан боғлиқ шубҳали операциялар тўғрисида хабардор қилиб боради;
▪️ИИО сўровига биноан шубҳали пул ўтказмаларига боғлиқ банк карталари дарҳол блокланади;
Шунингдек, Кибержиноятларга қарши курашиш ва рақамли терговни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилади.
Марказ кибержиноятларни аниқлаш, тергов қилиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.